БИЗНЕСИНИ РАКАМЛАШТИРИШДА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Садикова Шаҳло Абдумажидовна
Банк-молия академияси магистранти
Abstract
Валюта курси валюта тизимининг марказий элементи бўлиб, бир пул бирлиги баҳосининг бошқа пул бирлигида ифодаланишини билдиради. Валюта курсининг юзага келиши объектив ҳол бўлиб, унинг асоси мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларда ётади. Валюта курси аввало товарлар, хизматлар савдосида, капиталлар, кредит ҳаракатида валюталарни ўзаро айирбошлаш учун хизмат қилиб, миллий ва жаҳон бозорини боғлаб турувчи ўзига хос инструментдир. Валюта курси ёрдамида хўжалик юритиш субъекти ўзининг ҳаражатларини жаҳон нархлари билан солиштириш имконига эга бўлади, бу эса ўз навбатида алоҳида олинган корхона, ҳаттоки мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолият натижаларини аниқлашга ёрдам беради. Валюта курси экспорт ва импорт нархлар нисбати, хўжалик юритиш субъектларининг рақобатбардошлиги, мамлакатларнинг ривожланиш истиқболларига таъсир этади. Валюта курсининг кескин ўзгариши халкаро иқтисодий, хусусан валюта-кредит ва молиявий муносабатларнинг барқарорлигига путур етказиб, салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келса, унинг барқарор ҳолати мамлакатни ривожланишида муҳим рол уйнаши мумкин. Ундан ташқари валюта курси ёрдамида иқтисодиётда структуравий ўзгаришларни амалга ошириш ҳам мумкин. Валюта курси мамлакатлар, миллий импортчилар ва экспортчилар ўртасидаги кураш объекти бўлиб, мамлакатлараро келишмовчиликлар манбасидир. Валюта курсининг бу қадар зиддиятли ва кенг мазмун касб этиши иқтисодий фанда унга бўлган қизиқишни кескин ортишига олиб келди. Натижада иқтисодий фанда валюта курси ҳақида ҳилма-хил назариялар вужудга келди.