Abstract
Мақолада бошланғич синф ўқитувчиси инновацион фаолиятининг асосий жиҳатларини очиб берилган. Унда бошланғич синфлардаги инновациялар кичик ёшдаги ўқувчиларни тарбиялаш ва таълим сифатини оширишга қаратилганлиги, таълимнинг янгиланиши ва янги мазмуни билан боғлиқ ҳолда методик ва муаммоли инновацион жараёнлар, илк таълим даврида инновацияларнинг жорий этишда кичик ёшдаги ўқувчиларнинг билим олишга бўлган иштиёқини ошириш, таълим технологияларини янгилаш, таълим хизматлари сифатини оширишга устуворлик бериш лозимлиги ҳақидаги фикрлар қаламга олинган.