ПЕСТИЦИДЛАРНИНГ ТАЪСИР МЕХАНИЗМЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Ҳозирда қишлоқ ҳўжалигида пестицидлардан фойдаланмасдан юқори ҳосилдор маҳсулотлар олишга эришиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам дунёнинг барча мамлакатларида пестицидларни ишлаб чиқариш жадаллик билан ўсиб бормоқда ва уларнинг умумий хажми йилига 1 неча миллион тоннани ташкил этади. Пестицидларни кенг миқёсда ишлатилиши, уларни ташқи мухитда муқим тарзда алмашинуви (тупроқ, сув, ўсимликлар, ҳайвонлар ва одам танасида) инсон сиҳат-саломатлиги учун катта хавф туғдиради. Мавжуд маълумотларга кўра, дунё бўйича экин экиладиган майдонларда пестицидларнинг концентрацияси хар бир гектар ерга ишлов бериладиган майдонга 300 граммдан ёки 30 мг/м2 дан тўғри келади. Европа мамлакатларида пестицидларни қўлланиш миқдори айтарли даражада юқори бўлиб, бу кўрсатгич йилига 295 мг/м2 ни ташкил этади. Пестицидлар тупроқда, айниқса унинг юқори қатламларида, 10 йил ва ундан ортиқ муддатда уларни сақланиш хусусияти кўп миқдорда йиғилиб қолиш хавфини вужудга келтиради. Бундай холларда тупроқда, пестицидларнинг концентрацияси шунчалик кўп бўладики, ушбу ерга экилган озиқ-овқатли ўсимликларда уларнинг руҳсат этилган меъёр даражасидан ортганлиги кузатилади [3].